Линклар

logo-print

Обама ўз режасини қўллаб-қувватлашга чақирди


АҚШ президенти Барак Обама “Меҳнат куни” муносабати билан Висконсин штатининг Милвоки шаҳрида қилган чиқишида америкалик қонун чиқарувчиларни мамлакат инфратузилмаларини ривожлантириш режасини қўллаб-қувватлашга чақирди.

Бу режанинг амалга ошиши АҚШда ишсизлар сони камайишига хисса қўшиши айтилмоқда.

Мазкур режа АҚШнинг автомобил ва темирйўллари, аэропортлар ва бошқа муҳим инфратузилмаларини таъмирлаш учун келаси олти йил давомида 50 миллиард доллар маблағ ажратишни назарда тутган.

Режа амалга ошиши учун уни конгресс аъзолари тасдиқлаши керак. Аммо Федерал бюджетдаги камомад боис режанинг тасдиқланиши ҳозирча номаълум бўлиб қолмоқда.
XS
SM
MD
LG