Линклар

logo-print

Эрдўғон фуқароларни референдумда қатнашишга чақирди


Туркия бош вазири Ражаб Тоййиб Эрдўғон фуқароларни конституцияни ўзгартириш бўйича шу ҳафта охирида ўтказиладиган референдумда иштирок этишга даъват қилди.

Аҳолисининг аксари курдлар бўлган вилоятнинг Санлиурфа шаҳрида минглаб одам олдида чиқиш қилган Эрдўғон турклар “ҳар қандай босим ва таҳдиддан ҳоли бўлган тарзда эркин овоз беришлари шарт" эканини, хавфсизликни таъминлаш учун барча чоралар кўрилганини айтди.

Айни пайтда курдлар тарафдори бўлган Тинчлик ва демократия партияси 12 сентябр куни ўтказиладиган референдумга бойкот эълон қилди.

Ҳукумат конституциявий ўзгаришлар мамлакатда демократияни кучайтиришини айтмоқда.

Бироқ танқидчилар исломий қарашдаги ҳукумат дунёвий адлия тизимини назорат қилиши мумкинлигидан хавотирда.
XS
SM
MD
LG