Линклар

Россия президенти ишчи ташрифи билан Қозоғистонга борди


Икки кунлик ташрифи давомида Дмитрий Медведевнинг Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев билан музокара олиб бориши ва икки давлатнинг минтақалараро ҳамкорлик форумида иштирок этиши режаланган.

Новости ахборот агентлиги хабарига кўра, Россия раҳбарига Свердловск области губернатори Александр Мишарин ҳамроҳлик қилмоқда. Бунинг боиси айнан Свердловск области Қозоғистон билан ҳамкорликни кенгайтиришни режалаяпти.

Россия президенти Қозоғистонга ташрифи давомида савдо-иқтисодий соҳадаги ҳамкорлик, энергетика, Божхона Иттифоқи ва Ягона иқтисодий ҳудуд масалаларига оид муаммоларни ҳам муҳокама этиши кутилмоқда.
XS
SM
MD
LG