Линклар

logo-print

АҚШ Эроннинг ядровий дастури борасида хавотир билдирди


АҚШ Эроннинг ядровий дастури борасида Халқаро атом энергияси агентлиги эълон қилган сўнгги ҳисоботни "хавотирли" дея баҳолаб, Эрон яширинча ядровий қуролга эга бўлишга уринаётганини айтди.

Оқ Уйнинг матбуот котиби Томми Виетор Халқаро атом энергияси агентлиги эълон қилган янги ҳисобот Эрон ядро соҳасида ўз зиммасига олган мажбуриятларни бажаришдан бош тортаётганини яна бир марта кўрсатишини айтди.

БМТнинг Халқаро атом энергияси агентлиги чиқарган янги ҳисоботда Эрон Халқаро ташкилотнинг тажрибали экспертларини мамлакат ҳудудига киришига рухсат бермай, ўз ядровий дастури юзасида халқаро текширув олиб борилишига тўсқинлик қилаётгани билдирилган.

Ҳисоботда Эрон БМТ Хавфсизлик кенгаши талабларига зид равишда уранни бойитиш ишларини давом эттираётгани қайд этилган.

Йилнинг ҳар чорагида эълон қилинадиган Халқаро атом энергияси агентлиги ҳисоботида қўшимча санкциялар жорий қилинганига қарамай, Эроннинг кам бойитилган урани май ойидан бери тахминан 15 фоизга кўпайиб, 2,8 тоннага етгани билдирилган.
XS
SM
MD
LG