Линклар

logo-print

Греция Бош вазири бир неча вазирни ишдан бўшатди


Греция Бош вазири Георг Папандреу мамлакатда юзага келган молиявий бўҳронни бартараф этиш йўлидаги маъмурий чоралар доирасида кабинет аъзоларининг айримларини лавозимидан бўшатди.

Айни пайтда мамлакатнинг Молия вазири Георг Папаконстантинос ўз лавозимида қолди.

Бугун эрталаб эълон қилинган маълумотга кўра, социалистлар етакчилигидаги ҳукуматда Меҳнат, Иқтисодиёт, Соғлиқни сақлаш ва Қишлоқ хўжалиги вазирликларига янги раҳбарлар тайинланган.

Расмийлар ҳукумат таркибини ўзгартиришдан кўзланган асосий мақсад вазирликлар фаолиятини яхшилашдан иборат эканини айтмоқда.
XS
SM
MD
LG