Линклар

Тожикистон муфтийси оламдан ўтди


Тожикистон Ислом маркази Уламолар кенгаши раҳбари Омонулло Неъматзода 6 сентябр куни 75 ёшида вафот этди. Саратон касали билан оғриган муфтий сўнгги бир неча ой давомида хорижда даволанган.

Душанбе шаҳри Шоҳмансур туманидаги масжидларнинг бирида имомлик қилган Омонулло Неъматзода 1997 йили республика Уламолар кенгашининг раиси вазифасига тайинланган эди.

7 сентябр куни эрталаб Тожикистон Ислом маркази биносида Омонулло Неъматзода билан видолашув маросими бўлиб ўтди.

Куннинг иккинчи ярмида эса марҳумнинг жанозаси ўқилиб, у туғилиб ўсган Файзобод туманида дафн этилиши айтилмоқда.
XS
SM
MD
LG