Линклар

logo-print

Қирғизистонда июн ойги зўравонликлар бўйича биринчи ҳукм ўқилди


Қирғизистонда июн ойидаги оммавий қотилликлар юзасидан биринчи ҳукм ўқилди. Ўшлик ўзбеклардан бири 23 йилга озодликдан маҳрум этилди.

Ўш вилояти Қорасув туман суди 42 яшар Жаҳонгир Бозоровни қотиллик, оммавий тартибсизликларда қатнашганликда айбдор, деб топди.

Тергов хулосасига кўра, Бозоров 12 июн куни Қорасувнинг Бирдик қишлоғидан бўлган Қубончбек Умаров исмли энтик қирғизни калтаклаган, олган жароҳатлари натижасида Умаров оламдан ўтган.

Июн ойида мамлакат жанубида юз берган миллатлараро тўқнашувларда камида 400 одам ҳалок бўлган, минглаб, асосан ўзбекларга қарашли уйлар вайрон қилинган эди.

Инсон ҳуқуқлари гуруҳлари июн ойидаги зўравонликлардан буён маҳаллий хавфсизлик кучлари ўзбекларга тазйиқ ўтказаётган, уларни ноқонуний ҳибсга олиш ва қийноққа солишлар кенг тарқалганини айтиб келишади.
XS
SM
MD
LG