Линклар

Путин: 2012 йилги сайлов ҳақида гапиришга эрта


Россия Бош вазири Владимир Путин 2012 йилги сайловда президентликка номзодини қўйиш-қўймаслик ҳақида тўла-тўкис қарорга келмаганини қайд этди.

Қора денгиз соҳилидаги Сочи шаҳрида журналистлар саволларига жавоб берар экан Путин "бу ҳақда гапиришга ҳали эрта", деб айтди.

Амалда Россиянинг энг қудратли шахси сифатида кўриладиган бош вазир Путин саккиз йиллик бошқарувдан сўнг 2008 йилда президентликни ўзининг узоқ йиллик сафдоши Дмитрий Медведевга топширганидан буён яна энг юқори лавозимга қайтиши ҳақида тахминлар юради.

Россия конституцияси бир шахснинг бирданига икки муддатдан зиёд президент бўлишини тақиқлайди, бироқ Владимир Путин Дмитрий Медведевдан кейин учинчи муддатга сайланиши мумкин.
XS
SM
MD
LG