Линклар

logo-print

Муҳаммад пайғамбарни ҳажв қилган рассом тақдирланди


Муҳаммад Алайҳиссаломни салласида бомба билан тасвирлаган даниялик рассом Курт Вестергаард чоршанба куни Германиянинг Потздам шаҳрида матбуот эркинлиги мукофотини қабул қилиб олади.

Даниялик рассомга мукофот ўлим таҳдидига қарамай сўз эркинлиги ғояларини ҳимоя қилгани учун берилаяпти. Маросимда Германия Канцлери Ангела Меркелнинг қатнашиши ва нутқ сўзлаши кутиляпти.

Курт Вестергаард чизган сурат 2005 йилда Ислом дунёсида ғазабли чиқишларга сабаб бўлган эди. Рассом ўзининг сурати Исломга эмас, терроризмга қарши қаратилганини айтган.

75 яшар рассомга нисбатан бир неча марта ўлим таҳдидлари бўлган ва шу боис у полиция ҳимояси остида яшаб келмоқда.
XS
SM
MD
LG