Линклар

Ўзбекистонлик бошпана изловчиларга рад жавоби берилди


Олмотада ҳибсда сақланаётган ўзбекистонлик бошпана изловчиларнинг кўпчилигига қочқинлик мақоми берилмаслиги маълум қилинган. Рад жавобини олганлар Ўзбекистонга экстрадикция қилинишлари хавфи бор.

Бу ҳақда бошпана изловчилардан бирининг аёли Озодлик мухбирига маълум қилди. "Тасодифан Ички ишлар бўлимига келсак, бизга шундай дейишяпти", дейди Нафиса опа.

Уч ой аввал Олма Отадаги тонгги рейд чоғида ҳибсга олинган 30 эркак Қозоғистон Ички ишлар департаменти хисбхонасида ушлаб турилибди.

Прокуратура томонидан берилган ҳибс муддати шу ҳафтанинг пайшанба куни тугайди. Бошпана изловчилар Ўзбекистонда ноқонуний диний ташкилотларга аъзоликда айбланмоқда. Бироқ улар ҳеч қандай диний оқимга мансуб эмасликларини айтишади.
XS
SM
MD
LG