Линклар

logo-print

Рустам Ҳамдамов филми Венеция кинофестивалида


Рустам Ҳамдамовнинг "Жавоҳирлар" филмидан парча.

Рустам Ҳамдамовнинг "Жавоҳирлар" филмидан парча.

Шу кунларда Италияда ўтаётган 67 халқаро Венеция кинофестивалида Москвада ижод қиладиган таниқли ўзбек киночиси Рустам Ҳамдамов ўзининг "Жавоҳирлар" номли филми билан иштирок этмоқда. Ўзбек режиссёри суратга олган филм ўтган асрнинг 20 йилларида яшаган балет усталари ҳақидаги эртак, дея тақдим қилинди.


Филмдаги асосий иккита рол – оқ аëл ва қора аëл ролини Диана Вишнева ва Рената Литвинова ижро қилади.

Вишнева ижросидаги балерина икки ҳолатда акс эттирилади. Бир ҳолатда магазиндан жавоҳир ўғирлайди, иккинчи ҳолатда саҳнада Людвиг Минкуснинг “Баядерки” асарининг учинчи актида рақсга тушади.

Рустам Ҳамдамовнинг бу асари мавҳумлик ва реалликнинг олтин ўртасидаги эртак сифатида тақдим қилинди.
Мунаққидлар назарида Ҳамдамов филми Микеланджело Антониони суратга олган “Қизил шар” Алена Рененинг “Ўтган ëз Мариенбадда” филмларидаги ишорат ва мажозни эслатади.

Бундан беш йил олдин Рустам Ҳамдамов бош ролда Рената Литвинова суратга тушган “Вокал параллеллар” филмини Венеция фестивалида намойиш қилган эди.

Рассом ва киночи ўлароқ, фавқуллода шуҳрат топган Рустам Ҳамдамов 1944 йили Тошкентда туғилди. ВГИКга ўқишга кириб таниқли киночи Георгий Чухрай қўлида тахсил олди.

Рустам Ҳамдамовнинг рассом сифатида яратган асарлари Эрмитаж музейига сотиб олинган.
Эрмитаж ўз қоидаларига истисно ўлароқ, илк марта 2003 йилда рассом Рустам Ҳамдамов асарларини ҳали у тириклигидаëқ сотиб олди.

Рустам Ҳамдамовнинг “Жавоҳирлар” киноасари шу кунларда ўтаëтган Венеция кинофестивалининг “Уфқлар” дастурида намойиш қилинади.
XS
SM
MD
LG