Линклар

Ироқда америкалик икки ҳарбий ҳалок бўлди


Ироқ армияси аскари кийимидаги шахс икки нафар америкалик аскарини отиб ўлдирди.

АҚШ ҳарбийлари эълон қилган баёнотда ҳалок бўлган аскарлар Туз Хормато шаҳрида Ироқ хавфсизлик кучлари билан учрашувга борган АҚШ ҳарбийлари гуруҳининг аъзоси бўлгани билдирилган.

Қотил воқеа жойида отиб ўлдирилган.

Туз Хормато шаҳри Бағдоддан 210 километр шимолда жойлашган.

Бу қотиллик Ироқдаги АҚШ кучларининг жанговар амалиётлари тугагани эълон қилинганидан бир ҳафта кейин содир этилди.
XS
SM
MD
LG