Линклар

Шошилинч хабар
25 апрел 2024, Тошкент вақти: 09:08

Покистонда ўндан зиёд одам террор қурбони бўлди


Покистондаги Ҳайбар-Пахтунхва шаҳрининг Коҳат туманида полиция ходимлари ва оила аъзолари яшаётган туманда кучли портлаш содир этилди. Оқибатда камида 12 киши нобуд бўлди, 50 дан ортиғи яраланди.

Покистон полицияси ҳужум натижасида полиция ходимлари ва оила аъзолари яшайдиган кўп қаватли бинонинг бир қисми вайрон бўлганини билдирди.

Коҳат ҳокими Холид Хон “қурбонларнинг аксари аёллар ва болалар” эканини айтди.

Қутқарув ишлари олиб бораётганларнинг сўзларига кўра, қурбонлар сони яна ортиши мумкин.
XS
SM
MD
LG