Линклар

logo-print

БМТ: Покистонда 10 миллиондан ортиқ одам бошпанасиз


БМТ сўнгги ҳафталар давомида Покистонда рўй берган сув тошқинлари оқибатида 10 миллиондан ортиқ аҳоли бошпанасиз қолганини билдирди.

Гуманитар масалалар бўйича Покистондаги БМТ идорасининг матбуот вакили Моризио Жюлиано фавқулодда ёрдам кўрсатилиб, чодирлар ва мактаб биноларига жойлаштирилган аҳоли юқорида келтирилган рақамга кирмаслигини айтди.

Жюлиано Покистондаги сув тошқинлари ўз кўлами бўйича ва ёрдамга муҳтож бўлган аҳоли сони бўйича БМТ тарихидаги энг мудҳиш гуманитар фожиалардан бири бўлганини алоҳида таъкидлади.
XS
SM
MD
LG