Линклар

logo-print

Сорос ҲРУга 100 миллион доллар беради


Америкалик миллиардер филантроп Жорж Сорос келаси 10 йил давомида Ҳюман Райтс Уотч инсон ҳуқуқлари ташкилотига 100 миллион АҚШ доллари миқдорида грант беришини эълон қилди.

Ташкилот бу маблағни Сороснинг Очиқ жамият жамғармасидан олаётганини айтди.

ҲРУ келаси беш йил давомида ўз бюджетини 48 миллион доллардан 80 миллион долларга кўпайтириш учун хусусий жамғармалардан маблағ изламоқда.

Қароргоҳи Ню Йоркда жойлашган Ҳюман Райтс Уотч жисмони шахслар ва жамғармалар маблағи ҳисобига фаолият юритиб келади.
XS
SM
MD
LG