Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 10:30

Евростат: Европа Иттифоқида энг кўп хорижликлар - турклар


Европа Иттифоқи 27 давлат аъзо бўлган Иттифоқ ҳудудида яшаётган энг йирик хорижлик гуруҳ Туркия фуқаролари эканини билдирди.

Европа Иттифоқи статистика идораси – Евростат маълумотига кўра, 2009 йил бошида 2,4 миллион туркиялик Европа Иттифоқи давлатлари ҳудудида яшаган.

Евростат маълумотига кўра, 2009 йил бошида Европа Иттифоқи ҳудудида жаъми 32 миллион хорижлик рўйхатга олинган.

Бу Европа Иттифоқига аъзо давлатлар умумий аҳолисининг 6,4 фоизини ташкил қилади.

Евростат хорижликлар энг кўп яшаётган давлат Германия бўлиб, бу давлатда 7,2 миллион чет эллик рўйхатга олинганини билдирди.

Бу борада иккинчи ўринда экани айтилаётган Испанияда 5,7 миллион ажнабий фуқаро бор.

Хорижликларнинг 30 фоизидан ортиғи Европа Иттифоқининг бошқа давлатлари фуқароларидир.

Хусусан, икки миллион руминиялик, яъни Руминия аҳолисининг 6 фоизи, шунингдек, бир ярим миллион полшалик, яъни Полша аҳолисининг беш фоизи хориж давлатларида яшамоқда.
XS
SM
MD
LG