Линклар

logo-print

НАТО хавфсизлик масъулиятини афғон кучларига топшириш ниятида


НАТО Бош котиби Андерс Фог Расмуссен Афғонистондаги НАТО қўшинлари хавфсизликни таъминлаш масъулиятни келаси йилда Афғонистон ҳукумати кучларига топшира бошлаши кераклигини айтди.

Расмуссен фикрича, хавфсизлик билан боғлиқ вазият анча яхшилангани боис маҳаллий кучлар хавфсизлик масъулиятини ўз зиммасига ола бошлаши мумкин.

Айни пайтда НАТО раҳбари коалицион кучларни Афғонистондан олиб чиқилиши муддати мамлакатдаги вазиятга боғлиқ эканини урғулади.

НАТОга аъзо давлатлар вакилларининг ноябр ойида Португалияда ўтказиладиган йиғилишида хавфсизликни таъминлаш масъулиятини Афғонистон кучларига топшириш, жумладан, турли вилоятлар учун муддат белгилаш режаси ва муваффақият мезонлари ишлаб чиқилиши кутилмоқда.
XS
SM
MD
LG