Линклар

Петербургда ўзбекистонлик боксчи хотинини уриб ўлдирди


Россиянинг Санкт-Петербург шаҳрида бокс бўйича спорт усталигига номзод, 31 ёшли ўзбекистонлик Василий Киселев никоҳ тўйидан 2 кун ўтар-ўтмас ўз рафиқасини калтаклади. Олинган оғир жароҳатлар туфайли аёл шифохонада жон таслим қилди.

“Жанжалга маст ҳолатда уйда ухлаётган Киселевнинг ишдан келган хотинига эшикни очмагани сабаб бўлган. Унга хотинининг танбеҳи ёқмаган ва у уйининг олдидаги Гагарин проспектида хотинини калтакланган”, дея маълум қилинади Петербург прокуратурасининг тергов бошқармаси расмий сайтида.

Ўзбекистон фуқароси Василий Киселевга Россия Федерацияси Жиноят кодексининг 111-моддаси бўйича айблов эълон қилинди ва у ҳибсга олинди.
XS
SM
MD
LG