Линклар

logo-print

Америкалик пастор Қуръонни ёқиш фикридан қайтмаяпти


АҚШ нинг Флорида штатидаги Гейнесвилле шаҳарчасида “Dove World Outreach” черкови пастори ва қавми 2001 йил 11 сентябрда уюштирилган ҳужумнинг 9 йиллиги хотирасига муқаддас Қуръон китобини ёқиш режасидан воз кечгани йўқ.

АҚШ жамоатчилиги, жумладан, турли дин жамоалари норозиликларига жавобан, черков пастори Терри Жоунз АҚШ ҳукуматининг вазиятини тушунишини, гарчи муқаддас китобни ёқиш ёки ёқмаслик ҳақида ҳали ҳам якуний қарорга келмаган бўлса-да, тадбир ҳануз режалаштирилганича қолганини айтмоқда.

Сешанба куни кечки пайт АҚШ Давлат департаментида ташкил қилинган ифторликда Давлат котиби Ҳиллари Клинтон черков пасторининг бу ҳаракатини шармандалик, деб баҳолади.

- Биз бугун биргаликда бир дастурхон устида ўтирар эканмиз, Флоридадаги Гейнесвилле пастори 11 сентябр куни муқаддас Қуръонни ёқиш истагида экани хабар қилинмоқда. Мен бу воқеага нисбатан Евангелия черкови насронийларидан тортиб, яҳудий раввинлари, шунингдек, АҚШ нинг дунёвий етакчилари ва сиёсатчилари томонидан бу ҳурматсизларча, орсизларча ҳаракатнинг аниқ, тиниқ қораланганини кўриб жуда руҳландим, деди АҚШ Давлат котиби.

АҚШ ҳукумати ва Пентагон расмийларига кўра, бундай провокация америкаликлар ҳаётини таҳлика остида қолдириши мумкин.
XS
SM
MD
LG