Линклар

Васила Иноятованинг ўғлини пичоқлаган одам ушланди


Тошкентда “Эзгулик” инсон ҳуқуқлари жамияти раиси Васила Иноятованинг ўғли Жамшид Иноятовга ҳужум қилган одам ушланди.

Ташкилот вакили Абдураҳмон Ташановга кўра, Жамшид Иноятовни пичоқлаган 60-65 ёшлар атрофидаги эркак ҳозирда Тошкент шаҳар ички ишлар бошқармасида сўроқ қилинмоқда.

Васила Иноятованинг Озодликка айтишича, номаълум шахс уларга Адлия вазирлиги биноси олдида ҳужум қилган ва унинг ўғлини жароҳатлаган.

Ҳуқуқ фаоли ички ишлар идоралари ходимлари кўз ўнгида содир этилган бу жиноят сабаблари очилишини талаб қилар экан, акс ҳолда, буни уюштирилган жиноят, деб ҳисоблашини билдирди.
XS
SM
MD
LG