Линклар

logo-print

Ўзбекистонда Рамазон ҳайити 10 сентябрга белгиланди


Ўзбекистонда Рамазон ҳайити 10 сентябр куни нишонланади.

Ўзбекистон Ахборот агентлиги чоп этган президент Ислом Каримовнинг фармонида мамлакат Мусулмонлар идораси таклифи билан бу кун Ўзбекистонда дам олиш куни бўлиши ва байрам сифатида кенг нишонланиши айтилган.

Шунингдек, президент фармонида тегишли давлат ташкилотлари, жамғармалари ҳамда жамоат ташкилотларига Рамазон ҳайитини жойларда ўзбек халқи қадриятларига мос равишда юқори даражада ташкиллаштирилган зарурий тадбирлар билан нишонлаш вазифаси юклатилган.
XS
SM
MD
LG