Линклар

Газпром Устюртда янги газ захирасини топди


Ўзбекистондаги газ захираларини ўзлаштириш билан шуғулланаётган "Газпром" ширкати мамлакат ғарбида янги газ захираларини аниқлади.

Бу ҳақда Россия оммавий ахборот воситалари бераётган хабарларга кўра, ширкатга қарашли "Газпромзарубежнефтгаз" бирлашмаси Устюрт платосидаги "Жел" конида қарийб 500 минг куб метр ҳажмидаги газ захиралари борлигини аниқлаган.

Топилган захиралар ҳажми ҳозирча унчалик катта бўлмасада, кейничалик бу захиралар ҳажми бир неча баробарга ошиши мумкинлиги айтилмоқда.

Буни маълум қилган Газпром ширкати 2009 йилнинг май ойидан бери разведка қилинаётган бу конда катта миқдорда газ захираси борлиги ҳақидаги аввалдан билдирилган тахминлар ўзини оқлаганини таъкидламоқда.

Кузатувчилар фикрича, "Ўзбекнефтгаз" миллий холдинг компанияси билан 2006 йилда шартнома имзолаган Газпром ширкатининг мамлакатдаги нефт ва газ конларини ўзлаштиришдаги бу қадар катта ютуқларга эришаётгани бежиз эмас.

Бунинг боиси, собиқ совет замонида фойдали қазилмаларни аниқлаш бўйича тузилган узоқ муддатли режа ва маълумотлар базаси иттифоқ парчаланган кезда Россияда қолиб кетган ва ҳозир айнан Газпром ширкати ихтиёридадир.
XS
SM
MD
LG