Линклар

Шошилинч хабар
19 апрел 2024, Тошкент вақти: 17:56

Муҳаммад Алайҳиссаломни ҳажв қилган рассом тақдирланади


Муҳаммад Алайҳиссалом карикатурасини чизган даниялик рассом Германияда мукофот билан тақдирланади.

"М100" номли медиа-мукофот таъсисчилари рассом Курт Вестергаартга бу мукофот "матбуот ва фикр эркинлиги йўлида собитлиги ҳамда ўлим ва зулм таҳдидлари остида демократик қадриятлар устиворлиги йўлидаги матонатли кураши учун" берилмоқда.

Тақдимот маросимида Германия Канцлери Ангела Меркелнинг рассом шаънига мақтов нутқини сўзлаши кутилмоқда.

Курт Вестергаарт 2005 йилда Даниядаги газеталардан бирида чоп этилган ва мусулмон оламининг кескин норозилигига сабаб бўлган Муҳаммад Алайҳиссалом акс этган 12 та карикатура муаллифидир.
XS
SM
MD
LG