Линклар

logo-print

Конгода сўнгги икки ойда 500 бола ва аёл зўрланди


БМТ Конго демократик республикасида сўнгги икки ой ичида Киву минтақасида борган зўравонликлар давомида 500 одам қуролли гуруҳлар томонидан зўрлангани ҳақидаги ҳисоботни эълон қилди.

БМТ расмийлари эълон қилган бу рақам июл ва август ойидаги айни зўравонликлар қурбонларига оид муқаддам эълон қилинган рақамлардан икки баробар ортиқроқдир.

Асосан, ёш болалар ва аёллардан иборат жабрдийдалар БМТнинг Кибуа шаҳридаги қароргоҳи яқинида жойлашган яширин манзилда бир неча кунлар давомида зўрлангани аниқланган.

БМТнинг жинсий зўравонликларга оид жиноятлар бўйича махсус вакили Маргот Уолстром БМТ Хавфсизлик кенгаши йиғинида Конгода жинсий зўравонлик кенг ёйилган жиноят эканини айтди.

- Кибудаги ҳужумлар алоҳида ҳодиса эмас, балки кенг тарқалган ва системали зўравонлик ҳамда талончиликнинг фақат бир қисми экани ўта хавотирлидир, деди БМТ расмийси.

Айни пайтда БМТнинг Тинчликпарвар амалиётлари бўйича агентлиги бош котиби Атул Ҳаре Хавфсизлик кенгаши йиғилишида сўзлар экан, мамлакатда бундай аянчли ҳолатнинг олдини ололмагани учун БМТ расмийлари ҳам қисман жавобгардир, деди.

Марказий Африкадаги бу давлатда ўзаро курашаётган қуролли гуруҳлар олтин ва бошқа қазилма бойликлари заҳиралари устидан эгалик учун курашиб келади.
XS
SM
MD
LG