Линклар

logo-print

Ўтунбаева Ўшда ёнган уйларни қишгача тикламоқчи


Қирғизистон Президенти Роза Ўтунбаева ўз ҳукумати мамакат жанубидаги июн воқеалари жабрдийдаларини уй билан таъминлаш учун бор имкониятини ишга солаётганини айтмоқда.

Бу ҳақда ЕХҲТнинг Олий комиссари Кнут Воллебек билан учрашувда гапирган президент Ўтунбаева июн воқеаларида уйидан айрилганларни қишгача уй билан таъминлаш ҳукуматнинг бош вазифаси эканини айтди.

Қирғизистон президенти мамлакатнинг мавжуд барча ички имкониятлари, шунингдек, хориждан келаётган донорлик ёрдамлари ҳам тўлиқ шу муаммо ечимига қаратилганини таъкидламоқда.

Аммо мамлакат жанубидаги уйи вайрон бўлганларнинг аксарияти ҳанузгача бузилган уйлари ўрнида тутилган чодирларда яшамоқда.

XS
SM
MD
LG