Линклар

Ўзбекистон Эстония билан дуранг ўйнади


Футбол бўйича Ўзбекистон ва Эстония терма жамоалари ўртасида ўтказилган ўртоқлик учрашуви 3:3 ҳисобида якунланди.

Таллинда бўлиб ўтган ўйинда Вадим Абрамов раҳбарлигидаги Ўзбекистон терма жамоасидан тўпларни Киевнинг “Арсенал”идан Максим Шацких (40 ва 86 дақиқаларда) ва “Пахтакор” ўйинчиси Александр Гейнрих (55 дақиқада) киритди.

Жавоб тўпларни Эстония терма жамоаси аъзолари Атс Пуре (25дақиқада) ва Константин Василевлар (62 ва 71 дақиқалар) киритди.

ФИФА рейтингида Ўзбекистон терма жамоаси 88 ўринни эгаллаб келмоқда.
XS
SM
MD
LG