Линклар

Шошилинч хабар
25 апрел 2024, Тошкент вақти: 05:18

Муҳаммад Алайҳиссалом карикатурасини чизган рассом мукофотланди


Муҳаммад Пайғамбарни ҳажв қилувчи карикатуралар муаллифи Курт Вестергаарт.
Муҳаммад Пайғамбарни ҳажв қилувчи карикатуралар муаллифи Курт Вестергаарт.

"М100" номли медиа-мукофот таъсисчилари рассом Курт Вестергаартга бу мукофотни "матбуот ва фикр эркинлиги йўлида собитлиги ҳамда ўлим ва зулм таҳдидлари остида демократик қадриятлар устуворлиги йўлидаги матонатли кураши учун" бермоқда.


Германиянинг Потсдам шаҳрида ўтказилган тақдирлаш маросимининг биринчи аҳамиятли жиҳати Муҳаммад Алайҳиссаломга кариткатура чизган рассомнинг тадқирланаётгани бўлса, иккинчи муҳим жиҳати, бу маросимда рассомни қутлаб, унинг меҳнатини олқишлаб, шахсан Германия канцлери Ангела Меркелнинг нутқ сўзлаганидир.

Курт Вестергаарт 2005 йилда Даниядаги газеталардан бирида чоп этилган ва мусулмон оламининг ғазабига сабаб бўлган 12та карикатуранинг муаллифидир.

75 ёшли рассом Курт Вестергаарт Германиядаги "М100 Sanssouci Colloquium" анжумани ташкилотчилари томонидан "матбуот ва сўз эркинлиги ҳамда демократик қадриятлар ҳимояси йўлидаги жасорати" учун тақдирланди.

Бир вақтлар коммунистлар бошқаруви остида бўлган шарқий Германияда улғайган канцлер Ангела Меркел маросимда қилган чиқишида германияликлар “эркинлик қанчали қадрли эканини унутмасликлари керак”лигини таъкидлади.

Сабина Сассе Вестергаартни тақдирлаш маросими ташкилотчиларидан бири :

- Курт Вестергаарт матбуот ва фикр эркинлиги тимсолидир ва баъзи инсонларнинг уни ўлдиришни истаётгани нотўғридир. Ўлим билан таҳдид солиш бизнинг маданиятимизга зиддир. Шунинг учун биз бу ҳуқуқлар учун курашамиз. Ҳақиқий демократияларда фикрлар хилма-хиллиги ва баҳсли масалаларни кўтариш имкони бўлиши шарт, деди Сассе.

Сассе бирор кишининг жамоатчилик орасидаги баҳсни ўлим билан таҳдиди қилиш орқали бостиришга уриниши инсонларга қарши ҳаракатдир, чунки, бундай таҳдидлар маданият тараққиёти ҳамда жамият ривожи учун тўсқинликдир, дея таъкидлади.

- Бундай мукофотнинг тақдим этилиши бизнинг жамиятимиздаги етакчилар учун сўз ва матбуот эркинлиги жуда жуда муҳимлигини кўрсатувчи бир ишоратдир. Нима бўлишидан қатъий назар биз бу ҳуқуқ учун қурол билан эмас, сўз ҳамда мукофотлар қуроли билан курашамиз, деди Сабина Сассе.

Курт Вестергаартнинг 2005 йилда мусулмон давлатлар, сиёсатчилар томонидан кескин танқидлар ва йирик норозилик намойишларига сабаб бўлган карикатураларида Пайғамбари Муҳаммад Алайҳиссалом салласига бомба ўрнатилган ҳолда тасвирланган эди.

Бу карикатураларининг аввалига Дания газетаси, кейин эса, бир неча интернет нашрларида ҳам чоп этилгани нафақат дунё мусулмонлари ғазабига, балки, Европа давлатларининг қатор сиёсатчилари ва давлат расмийларининг жиддий эътирозларига ҳам сабаб бўлган эди.

Одатан, бундай мунозаралар хусусида сукут сақлайдиган Ўзбекистон расмийлари ҳам БМТ да ўтган халқаро тадбирда расмий Тошкент бу ҳаракатларни қоралашини баён қтлган эди.

Мусулмон давлатлари ва Европа давлатларида бўлган қатор норозилик намойишларидан баъзилари қонли тўқнашувларга ҳам айланиб кетган эди.

Аксар мусулмон давлатларидаги диний раҳнамолар томонидан ўлимга ҳукм қилинган Курт Вестергаартни қаҳрамон, дея мукофотлаган "М100 Sanssouci Colloquium" анжумани Европадаги 100 нафар етакчи журналист, муҳаррир, мухбир ва ижодкорнинг ўзига хос форуми бўлиб, 2005 йилдан бери ҳар йили сўз ва матбуот эркинлиги йўлида қўшган ҳиссаси учун европалик ижодколарни мукофотлаб келади.
XS
SM
MD
LG