Линклар

АҚШ учқичининг ҳужуми Покистонда 18 жанггарини йўқ қилди


АҚШнинг одамсиз парвоз қиладиган учқичи Покистоннинг Афғонистонга чегарадош ҳудудини 8 сентябр куни уч марта бомбардимон қилди.

Покистон хавфсизлик хизмати расмийлари охирги ҳужумда камида тўрт жанггари ўлганини айтди.

Исми ошкор қилинмаган хавфсизлик ходими сўзларига кўра, уччала ҳужум Покистоннинг Шимолий Вазиристон вилоятида амалга оширилган.

Толибон ва Ал-Қоида жанггарилари бу минтақадан чегара орқали Афғонистон ҳудудига ўтиб қўпорувчилик ҳаракатларини амалга ошириши айтилади.

Расмийларга кўра, 8 сентябр кунги учта ҳаво ҳужуми натижасида жанггари эканликда гумон қилинган 18 киши йўқ қилинган.
XS
SM
MD
LG