Линклар

Покистонда Ню Йорк ҳужумига алоқадор уч шахс ушланди


Май ойида Ню Йоркнинг Таймс майдонида амалга ошмай қолган ҳужумга алоқадорликда гумонланган уч шахс Покистонда қўлга олинди.

Исломободдаги полиция идорасининг операциялар бўйича бошлиғи Бани Аминнинг Франс пресс ахборот агентлигига айтишича, ҳибсга олинганлар бомба портлатишга уринган шахсга пул жўнатган.

Амин уччала гумондор шахсга нисбатан расман жиноий иш очилганини айтди.

Полиция расмийси гумондор шахслар икки ҳафта олдин Исломободда ҳибсга олинганлари ва бир неча кундан бери сўроқ қилинаётганини айтди.
XS
SM
MD
LG