Линклар

Шошилинч хабар
28 март 2024, Тошкент вақти: 21:31

Тошкент яқинида кўмир ортилган поезд изидан чиқиб кетди


Тошкент вилоятининг Нуробод шаҳри яқинида кўмир ортилган поезд изидан чиқиб кетди. Ҳалокат 8 сентябр тунда содир бўлди.

"Фарғона.ру" ахборот агентлигига кўра, Нуробод яқинидаги Янги Ангрен Гидроэлектр станцияси учун кўмир олиб кетаётган поезд соатига юз километр тезликда ҳаракатланаётган бўлган.

Дастлабки маълумотларга кўра, ҳалокатга тормоз ишдан чиққани сабаб бўлган.

Ҳозирча тасдиқланмаган маълумотларга кўра, кўмир ортилган 48та вагон изидан чиқиб Тошкент-Қўқон автомобил йўлига ағдарилган. Ҳозирча қурбонлар ҳақида маълумот йўқ.
XS
SM
MD
LG