Линклар

logo-print

Ўзбекистонлик муҳожир юртдошини чавақлади



Подмосковьенинг Талдом туманида бўлиб ўтган муштлашувда 3 нафар ўзбекистонлик жароҳатланди.

Интерфакс хабарига кўра, якшанба куни Талдом шаҳридаги дўконлардан бирида 4 нафар ўзбекистонлик ўртасида жанжал чиққан. Улардан бири пичоқ билан қолган 3 кишига оғир тан жароҳати етказган.

Жабрланганларнинг ҳаммаси шифохонага ётқизилган, улардан бири кейинроқ жон таслим қилган.

Милиция ўтказган тезкор-қидирув амалиёти натижасида бу жиноятни содир этганликда гумонланаётган 37 ёшли ўзбекистонлик қўлга олинган.

Аниқланишича, жанжал қилганлар маст ҳолатда бўлган.
XS
SM
MD
LG