Линклар

Владикавказ бозори олдида яна битта бомба топилди


Портлашда ўлганлар ва жароҳатланганлар орасида болалар ҳам бор.

Портлашда ўлганлар ва жароҳатланганлар орасида болалар ҳам бор.

Владикавказ бозорига киравериш жойида яна битта портловчи мослама топилди. Маҳаллий вақт билан 11:20да рўй берган биринчи портлашда ҳалок бўлганлар сони 16 кишига етди. 100га яқин одам жароҳатланди. Жабр кўрганлар орасида болалар ҳам бор.


Россиянинг Шимолий Осетия Республикасида портловчи мослама ўрнатилган машинани бошқарган худкуш ҳужуми оқибатида камида 16 киши ҳалок бўлди, 100дан ошиқ одам жароҳатланди.

Портлаш Шимолий Осетия пойтахти Владикавказнинг марказий бозорига киравериш жойда рўй берди.



Россия Бош прокуратураси матбуот вакили Владимир Маркин воқеа юзасидан террорчилик моддаси бўийча жиноий иш қўзғатганини маълум қилди.

- Бугун, маҳаллий вақт билан соат 11:20да, Владикавказ шаҳрининг марказий бозори дарвозаси олдига қўйилган машинада бўлган худкуш террорчи портловчи мосламани ҳаракатга келтирди. Бу факт бўйича Россия Федерацияси Жиноят кодексининг учта моддаси, 205-модда – террорчилик ҳаракати, 105 модданинг иккинчи банди – икки ва ундан кўпроқ одамни ўлдириш ва 222-модда – ноқонуний қурол савдоси бўйича жиноий иш қўзғатилди, деди Россия бош прокуратураси расмийси.

Россия Президенти Дмитрий Медведев зудликда ўз вакилини Владикавказга жўнатди.

Шимолий Осетия қўшни Чеченистон ва Доғистон республикаларидан кўра нисбатан тинчроқ, лекин бу ерда ҳам вақти-вақти билан миллатлараро можаролар ва террорчи ҳуружлари рўй бериб туради.
XS
SM
MD
LG