Линклар

Россияда Рамазон Ҳайити нишонланди


Пайшанба куни Россияда Рамазон Ҳайити нишонланди ва мамлакатнинг барча масжидларида ҳайит намози ўқилди.

Москванинг Тинчлик Проспектида жойлашган Жоме масжидига 30 мингдан зиёд мусулмон келгани айтилмоқда. Барча йиғилган мусулмонларни Россия Бош муфтийси Равил Ғайнуддин табриклаб, тинчлик ва осойишталикда яшашга даъват этди.

Шунингдек, Равил Ғайнуддин президент Дмитрий Медведевнинг Россия мусулмонларига йўлланган байрам табригини ўқиб эшиттирди.

Жоме масжидида куннинг биринчи ярмида аёллар, иккинчи ярмида эса, эркаклар байрам намозини ўқиди.

Ҳар сафаргидек, байрам намозига йиғилганлар туфайли Олимпийский майдони атрофидаги кўча ва метро бекатларида тиқин юзага келди.

Санкт-Петербургдаги Жоме масжидида ҳам ўн минглаб мусулмонлар ҳайит намозини ўқиди. Россия матбуотига кўра, намозга келган 50 мингдан ортиқ мусулмонлар масжидга сиғмай қолган. Шу боис намоз сафлари шаҳар марказидаги бир неча кўчага чиқиб кетган ва ҳаракатни тўхтатиб қўйган.

Ўзбекистонда Рамазон Ҳайити 10 сентябр куни нишонланиши белгиланди.
XS
SM
MD
LG