Линклар

Қозоғистонда ўрмон ёнғинидан беш киши нобуд бўлди


Қозоғистон шимолида юз берган ўрмон ёнғинлари оқибатида камида беш одам нобуд бўлди.

Қозоғистоннинг Фавқулодда вазиятлар вазирлиги 500дан ортиқ ўт ўчирувчи ёнғинга қарши кураш олиб бораётганини айтди.

Ёнғин сабаб 260дан ортиқ аҳоли хавфсиз жойларга эвакуация қилинди.

Ёнғиннинг бир қисми Россиянинг Олтой ўлкаси ҳудудига ёйилди.

“Фавқулодда ҳолат” эълон қилинган Олтой ўлкасида табиий офат натижасида 400дан ортиқ уй ёниб кул бўлди, бир мингдан ортиқ одам бошпанасиз қолди.

Жорий йил Россияда содир бўлган ўрмон ёнғинлари пайтида 60дан ортиқ одам нобуд бўлди.
XS
SM
MD
LG