Линклар

Эрон қамоғидаги америкалик уч алпинистдан бири озод бўлиши мумкин


Бир йил олдин Эронда ҳибсга олинган америкалик уч нафар алпинистнинг бири шанба куни озод этилиши кутилмоқда.

Эроннинг Маданият вазирлиги мухбирларга йўллаган баёнотида маҳбуснинг озод этилишини кўриш учун ота-оналари билан учрашишга рухсат берилган меҳмонхонага келиб воқеага гувоҳ бўлиш таклиф қилинган.

Вазирликнинг хорижий ахборот воситалари идораси бошлиғи Али Риза Ширавий мухбирларга таклифнома жўнатилгани ҳақидаги маълумот тўғри эканини айтди.

БМТдаги Эрон миссиясининг иккинчи котиби Бак Саҳроий алпинист Сара Шоурд “яқин фурсатда” қўйиб юборилишини айтди.

Хабарларга кўра, Шоурднинг тиббий муаммолари бўлган.

АҚШ Давлат департаменти америкалик уч нафар алпинистнинг бири озод этилаётгани тўғрисида маълумотга эга эмаслигини билдирди.

Оқ Уй ҳибсда сақланаётган уччала алпинист, (яъни, Сара Шурд, Шейн Бауэр ва Жошуа Феттал) қўйиб юборилишини талаб қилди.
XS
SM
MD
LG