Линклар

Шимолий Осетияда худкуш ҳужум қурбонларига мотам тутилмоқда


Россиянинг Шимолий Осетия Республикасида худкуш ҳужум уюштирилгани оқибатида камида 16 киши ҳалок бўлди, 120дан ортиқ одам жароҳатланди.

Портлаш Шимолий Осетия пойтахти Владикавказнинг марказий бозорига киравериш жойда рўй берди.

Россия Бош вазири Владимир Путин Кабинет йиғилишида жиноятчилир топилишига умид билдириб, ҳужум пайтида нобуд бўлганлар яқинлари ва яраланган кишиларга моддий ёрдам берилишини айтди.

- Жиноятчиларни қидириб топиш учун ҳуқуқ-тартибот органлари бор имкониятни ишга солишига шончим комил. Биз бугун, ҳозир, ҳужумдан азият чеккан одамларни, нобуд бўлганларнинг оилаларини моддий томондан қўллаб-қувватлаш тўғрисида қарор қабул қиламиз, деди Бош вазир Владимир Путин.

Пайшанба куни кечқурун Россия федерал хавфсизлик хизмати бошлиғи Александр Бортников ҳужумга алоқадорликда гумон қилинган уч шахс қўлга олинганини билдирди.

Россия президенти Дмитрий Медведев Владикавказга ўз вакилини жўнатди.

АҚШ президенти Барак Обама Владикавказда амалга оширилган ҳужумни қоралади.
XS
SM
MD
LG