Линклар

АҚШдаги пастор Қуръонни ёқиш режаси фақат тўхтатилганини айтди


АҚШнинг Флорида штатидаги Гейнесвилле шаҳарчасининг “Dove World Outreach” черкови пастори Терри Жоунез 2001 йил 11 сентябрда АҚШга қарши уюштирилган ҳужумнинг 9 йиллиги муносабати билан мусулмонларнинг муқаддас Қуръон китобини шанба куни ёқиш режасидан воз кечмагани балки уни тўхтатганини айтди.

Пайшанба куни Жоунез 2001 йил 11 сентябр куни Ню Йоркда ерга қулаган Жаҳон савдо маркази бинолари турган жой яқинида Исломий марказ қуришни режалаган имом марказни бошқа жойга кўчиришга рози бўлгани учун ўз режасидан воз кечганини айтган эди.
Бироқ Ню Йоркдаги имом Файсал Абдул Рауф Исломий марказни кўчириш борасида пастор билан келишувга эришгани ҳақидаги маълумотни рад қилганидан сўнг, Жоунез Флориданинг имоми уни чалғитганини айтди ва муқаддас Қуръонни ёқиш ёки ёқмасликни ўйлаётганини айтди.

Пасторнинг бу режасини АҚШ президенти Барак Обама, сиёсий лидерлар, шунингдек, дунёдаги диний уламолар қоралаган.

Пентагон расмийлари Мудофаа вазири Роберт Гейтс бир кун олдин Жоунез билан телефон орқали сўзлашиб ундан Қуръонни ёқиш режасидан воз кечишни сўраганини айтди.
XS
SM
MD
LG