Линклар

ШҲТ ҳарбий машқлари ўзбек ҳарбийлари иштирокисиз ўтмоқда


Қозоғистонда Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар қуролли кучларининг аксил-террор ҳарбий машқлари бошланди.

"Тинчлик миссияси-2010" деб аталувчи машқларда Ўзбекистондан ташқари ШҲТга аъзо барча давлатларнинг қуролли кучлари қатнашмоқда.

Россия қуролли кучлари вакили Олег Юшков, машқларда Ўзбекистоннинг ҳеч бир шаклда қатнашмаётганини тасдиқлади.

Ҳарбий машқлар минтақада вазият кескинлашгани тақдирда буни бартараф этиш йўлларини ишлаб чиқиш, ШҲТга аъзо давлатлар ҳарбий бўлинмаларининг биргаликдаги ҳаракатларини ташкил этиш сценарийси асосида олиб борилмоқда.
XS
SM
MD
LG