Линклар

logo-print

Медведев Шимолий Кавказни "бандит"лардан тозаламоқчи


Россия президенти Дмитрий Медведев Шимолий Кавказдаги "бандит"лар қириб ташланиши ҳақда баёнот берди.

Кремл раҳбарининг бу ҳақдаги баёноти Россиянинг Шимолий Осетия Республикаси пойтахти Владикавказ шаҳри бозорида 17 одам ўлимига сабаб бўлган кечаги худкуш ҳужум ортидан янгради.

Расмийларга кўра, худкуш ҳужумчи Владикавказ шаҳридаги марказий бозорнинг киришида бомба жойланган машинасини портлатиб юборган.

Терговчилар бунга террорчилик ҳужуми сифатида қарашмоқда. Мазкур портлашга масъулиятни ҳозирча ҳеч бир гуруҳ зиммасига олгани йўқ.
XS
SM
MD
LG