Линклар

Ҳар йили миллионга яқин одам жонига қасд қилади


Жаҳон бўйлаб ҳар йили бир миллионга яқин одам ўз жонига қасд қилади ёки ҳар 40 сонияда кимдир ўз ҳаётига ўзи нуқта қўяди.

Бу ҳақдаги маълумотларни Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти ўз жонига қасд қилиш ҳолатларини бартараф этиш халқаро куни муносабати билан эълон қилди.

Ташкилотга кўра, сўнгги 40 йилдан ортиқроқ давр мобайнида жонга қасд қилиш ҳолатлари дунё бўйлаб 60 фоизга кўпайган.

Айниқса Шарқий Европа, собиқ Совет ўлкалари, Хитой ва Япония каби айрим Осиё давлатларида ўз жонига қасд қилишлар кўп кузатилади.
XS
SM
MD
LG