Линклар

"Ҳайит намози ҳар йилгидай ўтди"

  • Садриддин Ашур

Ўзбекистонликлар жума куни ҳайит намозини ўқиди.

Ўзбекистонликлар жума куни ҳайит намозини ўқиди.

Ўзбекистонда Рамазон Ҳайити 10 сентябр куни нишонланди. Тошкентдаги масжидлардан бирида ҳайит намозини ўқиган Абдуқаҳҳор ака Озодлик мухбирига бу йил ҳам пойтахт масжидлари намозхонларга тўлгани, амри-маъруф қилган имомлар мусулмонларни "шу кунларга шукр ва сабр-тоқат" қилишга даъват этганини гапириб берди.


Озодлик:
Абдуқаҳҳор ака, ассалому алайкум.

- Ваалайкум ассалом.

Озодлик: Ҳайит байрамларингиз муборак бўлсин.

- Раҳмат.

Озодлик: Мана бугун Ўзбекистонда муборак Рамазон ҳайити нишонланди. Қандай нишонланди бу Тошкентда?

- Бизларнинг маҳалла Ҳамза туманида жойлашган. Бизлар Ал Худайбия масжидига қатнаймиз. Ҳайитлар ëмон ўтмади. Ҳар йили қандай бўлса шундай. Одамлар гавжум. Қўриқчиларимиз ҳам анча-мунча.

Озодлик: Қўриқчилар деганда кимларни айтаяпсиз?

- Энди милиция деймизку, милициялар.

Озодлик: Милиция ходимлари ҳам кўпчилик.

- Ҳа, анчагина. Кетишимизда 40 лет победада яна битта масжид бор. Эрталаб 4 да чиқиб кетганман мен. Бу ерда ҳам энг катта кўча ëпилган. Хуллас ëмон ўтмади. Тинчлик, хотиржамлик. Сабр-тоқат, президентимизга раҳмат билан ўтди.

Озодлик: Одамларнинг кайфияти қандай эди?

- Энди кайфияти шу ҳар йилгидай. Ҳамма Худога ишониб боради. Ҳаëтимиз яхши бўлсин деб борадида Худодан илтижо қилиб. Кайфият қанақа бўлиши мумкин? Шу илтижо. Худодан бошқа ҳеч ким ëрдам бермайди. Фақат шу. Ëшлар ҳам жуда кўп. Жуда ëшлар кўп. Тепадаги раҳбарларимиз ҳам қани эди кириб халқ билан бирга Худодан илтижо қилиб инсофга келиб қолишса ëмон бўлмас эди. Минг афсуски, энди уларнинг Худоси бошқа. Оддий биз фуқароларнинг Худомиз бошқа.

Озодлик: Раҳмат Абдуқаҳҳор ака. Байрамлар яна бир бор қутлуғ бўлсин.

- Раҳмат. Ҳаммангларни табриклайман. Минг раҳмат сизларга ҳам. Яхши ҳам бор экансизлар. Раҳмат сизларга.

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG