Линклар

logo-print

АҚШда 2001/11 сентябр фожиаси хотирланади


Америкаликлар 2001 йил 11 сентябрда қарийиб уч минг одам нобуд бўлган террор ҳужумларининг 9 йиллигини хотирлашга тайёргарлик кўрмоқда.

Иккита самолёт урилганидан кейин ерга қулаган Ню Йоркдаги Жаҳон савдо маркази бинолари ўрнида ўтказиладиган маросимда АҚШ вице президенти Жозеф Байден иштирок этади.

Бу сана Америкада мусулмонларга қарши кайфиятлар кучайган пайтга тўғри келди.

Бунга фожиа юз берган жой яқинига Исломий марказ қуриш режаланаётгани сабаб бўлди.

Халқар Амнистия инсон ҳуқуқлари ташакилоти “мусулмонлар ва бошқа аксилмусулмон унсурларга қарши ҳужумлар кўпайиб бораётгани тўғрисида маълумотлар олинаётганидан жиддий ташвиш билдирди”.
XS
SM
MD
LG