Линклар

logo-print

Тожикистон - Афғонистон чегарасида отишма бўлди


Тожикистон - Афғонистон чегарасида содир бўлган қуролли тўқнашув натижасида бир тожик зобити ва Афғонистоннинг етти фуқароси ҳалок бўлди.

Тожикистон Давлат чегараларини қўриқлаш қўмитаси маълумотида айтилишича,Панж чегара нуқтасида қирққа яқин қуролланган номаълум шахслар аниқланган.

Тожик чегарачилари ва қуролланган номаълум шахслар ўртасида жанг бошланган. Бир неча соат давом этган қуролли тўқнашув давомида тожик чегарачиси Сақарбек Қурбонов ҳалок бўлган.Тожикистон ҳудудига ўтмоқчи бўлган қуролли одамлар Афғонистонга қайтиб кетишган.

Жанг бўлиб ўтган жойда Афғонистоннинг ҳалок бўлган етти фуқароси жасади топилган. Шунингдек, ҳалок бўлган афғонлар ёнидан диний экстремистик руҳдаги адабиётлар топилган.
XS
SM
MD
LG