Линклар

logo-print

Францияда 55 боланинг “отаси” қўлга олинди


Парижда 55 онадан 55 нафар фарзанди борлиги қайд этилган шахс ҳибсга олинди.

Соҳта ҳужжатлар билан Францияда яшаш учун рухсат олиб берганликда айбланаётган бу шахс 10 йилгача бўлган муддатга озодликдан маҳрум этилиши ва жаримага тортилиши мумкин.

Келиб чиқиши африкалик бўлган 54 ёшдаги шахс полиция ходимлари Париждаги икки хонали квартирада ўтказган рейд пайтида ҳибсга олинди.

Франция полицияси маълумотига кўра, тинтув пайтида айни манзилда 50дан ортиқ одам яшаётганини тасдиқловчи ҳужжатлар топилган.
XS
SM
MD
LG