Линклар

Сеул Пхеняннинг таклифини ўрганмоқда


Жанубий Корея икки давлат ўртасида бўлиниб қолган оилаларни бирлаштиришни қайта бошлаш ҳақидаги Шимолий Кореянинг таклифини кўриб чиқмоқда.

Жанубий Кореянинг Бирлашиш масалалари бўйича вазири айтганига асосланиб “Yonhap” ахборот агентлигининг билдиришича, Сеул расмийлари Шимолий Кореядаги Қизил хоч жамиятининг шу ҳақдаги таклифини ўрганмоқда.

Қарийиб бир йил давомида икки корейс давлати ўртасида бўлиниб қолган оилаларнинг қайта бирлашиши тўхтаб қолди.

Бунга Жанубий Кореяга қарашли ҳарбий кема денгизга ғарқ бўлгани оқибатида 46 нафар матрос ўлгани сабаб бўлди.

Сеул расмийлари Шимолий Кореяга қарашли кема уюштирган торпедо ҳужуми оқибатида Жанубий Корея кемаси сувга чўкканини таъкидлаб, фожиа учун Пхенянни айблаган.

1950 – 1953 йиллардаги уруш сабаб, кўплаб оилалар икки давлат ўртасида бўлиниб қолган. Шу пайтга қадар тахминан 16 минг оила қайта бирлашган.
XS
SM
MD
LG