Линклар

logo-print

Қозоғистон ўшлик ўзбек қочқинини Ўзбекистонга экстрадиция қилди


Қозоғистон Миллий хавфсизлик қўмитаси Олмаота шаҳар департаменти тергов изолятори раҳбари Токтаубаевнинг адвокат Бурумкулова сўровномаси бўйича юборган жавоб хати
Қозоғистон Миллий хавфсизлик хизмати шу йилнинг 9 июн куни Олмаота шаҳрида қўлга олинган Хуршид Комиловни Ўзбекистонга экстрадиция қилган. Бу ҳақда Қозоғистон Миллий хавфсизлик қўмитаси Олмаота шаҳар департаменти тергов изолятори раҳбари Тўқтаубаевнинг адвокат Бурумкулова сўровномаси бўйича юборган жавоб хатида айтилади.

Мазкур хатдан маълум бўлишича, 27 ёшли Хуршид Комилов шу йилнинг 8 сентябр куни Бош прокуратура талабномасига мувофиқ Ўзбекистонга экстрадиция қилинган.

Асли ўшлик бўлган Хуршид Комилов бундан бир йил аввал Ўш ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари таъқибидан қочиб, Олмаотага келган ва бу ерда БМТ қочқинлар иши бўйича олий комиссарлиги Олмаота ваколатхонасига қочқинлик мақомини сўраб мурожаат қилганди. У шу йилнинг июн ойида қўлга олинган ва ҳозирда Олмаота тергов ҳибсхонасида сақланаётган 30 ўзбек қочқини ичида эди.
XS
SM
MD
LG