Линклар

Туркияда конституция бўйича референдум ўтказилади


Туркияда мамлакат конституциясига ўзгартишлар киритиш бўйича 12 сентябр куни референдум ўтказилади.

Тадбир арафасида, яъни шанба куни сиёсатчилар ўз қарашларини сўнгги бор баён қилиш имкониятига эга бўлдилар.

Ҳукумат конституциявий ўзгартишлар мамлакатни янада демократик қилиши ва ҳарбийларнинг фуқаровий судлар олдидаги жавобгарлигини оширишини таъкидламоқда.

Мухолифат эса ислоҳотлар адлия тизими устидан назорат ўрнатиш учун шунчаки ниқоб эканини айтмоқда.

Референдумда Туркия аҳолисининг учдан икки қисми, бошқача айтганда 50 миллион фуқаро овоз бериш ҳуқуқига эга.

Сўров натижалари тарафлар ўртасидаги фарк кам бўлишини кўрсатган.
XS
SM
MD
LG