Линклар

Обама америкаликларни бирликка чақирди


АҚШ президенти Барак Обама радио орқали қилган ҳафталик чиқишида 2001 йил 11 сентябрда АҚШга қарши амалга оширилган террор ҳужумларининг тўққиз йиллиги хотирланар экан, Америка халқини бирлашишга чақирди.

- Ҳозир мамлакатимиз учун оғир вақт. Кўпинча бундай дамларда одамлар ҳиссиётидан фойдаланишга уринадиганлар топилади. Улар бизни ўзаро боғлаб турувчи ришталарга аҳамият бермай, қарашимиздаги фарққа урғу бериб, бизни парчалаш ва кўр қилишга уринадилар. Аммо биз айнан шу дамда ўзимизнинг яхши жиҳатимизни кўрсатишимиз лозим. Биз бундай айёрликка ён босмаслигимиз керак. Биз бирга бўлишимиз керак. Биз елкама-елка туриб курашмоғимиз лозим. Бизни қўрқув бошқаришига йўл қўймаслигимиз керак, - дея баёнот берди АҚШ президенти.

Барак Обама 2001 йил 11 сентябр фожиасини хотирлаш учун Пентагонда ўтказиладиган маросимда қатнашади.
XS
SM
MD
LG