Линклар

logo-print

АҚШдаги пастор Қуръони Каримни ёқмаслигини айтди


АҚШнинг Флорида штатидаги Гейнесвилле шаҳарчасининг “Dove World Outreach” черкови пастори Терри Жоунез 2001 йил 11 сентябрда АҚШга қарши уюштирилган ҳужумнинг 9 йиллиги хотирасига мусулмонларнинг муқаддас Қуръон китобини ёқмаслигини айтди.

Ню Йоркда NBC телевидениесига берган интервюсида Жоунез: “Биз Қуръонни ёқмаймиз. Йўқ ... йўқ, бугун ҳам кейин ҳам ҳеч қачон ёқмаймиз”, - деди.

АҚШ расмийлари бу Американинг диний сабр-тоқатлилик руҳига зид экани ҳамда мусулмон дунёсида кескинликни кучайтиришини айтиб, пасторни ўз режасидан воз кечишга чақирган эди.

АҚШ президенти Барак Обама бундай хатти-ҳаракат Ал-Қоида ўз сафига янги одамлар ёллаши учун яхши бахона бўлишини таъкидлаган.
XS
SM
MD
LG