Линклар

Шошилинч хабар
23 апрел 2024, Тошкент вақти: 15:11

Ню Йоркда "Гули" либослари тақдим этилмоқда


Ўзбекистон президентининг тўнғич қизи Гулнора Каримова ўзининг "Гули" бренди остида яратган либослар коллекциясини Ню Йоркдаги модалар хафталигида тақдим этмоқда.

Анъанавий услубда, адрас, атлас, беқасам ва ипакдан қўлда тайёрланган 34 хилдаги ўзбекча либослар "Mercedes-Benz" модалар хафталигида илк бор намойиш этилмоқда.

Ушбу тадбир ҳар йили жаҳоннинг Берлин, Ню Йорк, Лос-Анжелес, Торонто каби шаҳарларида ўтказиб турилади.

Гулнора Каримованинг "Гули" бренди қимматбаҳо тақинчоқлари билан ҳам танилган.

Ҳориж матбуотида Ўзбекистоннинг Швейцария ҳамда Испаниядаги элчиси Гулнора Каримованинг дуру жавоҳирлари фонида унинг қашшоқликдан азоб чекаётган мамлакати, сиёсий қатағонлар, пахта далаларида болаларнинг мажбуран ишлатилиши ва Андижонда тинч намойишчилар ҳукумат томонидан қатлиом қилинганига оид мақолалар тез-тез пайдо бўлиб туради.
XS
SM
MD
LG